Остон Ўрунов: «Олдимда таклифлар кўп эди, аммо «Персеполис» – менинг уйим»
Ўзбекистон миллий жамоаси вингери Остон Ўрунов бугун, 31 декабр куни Эроннинг «Персеполис» клуби билан келишувни узайтирди. Ушбу маросимда ОАВ вакиллари ҳам қатнашиб, Остонни саволларга тутишди.
Ўрунов Теҳрон клуби билан келишувни 2027 йилга қадар узайтирди.
«Олдимда таклифлар кўп эди, аммо мен ҳозирги шартномамни узайтиришни истадим. Сабаби, «Персеполис» – менинг уйим. Менга ёрдам берган клуб раҳбариятидан миннатдорман. «Персеполис» мухлислари ҳам ўзгача ишқибозлик қилишади. Барчасини инобатга олиб келишувни узайтиришга қарор қилдим», - дейди Остон Ўрунов.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар