31.12.2024 13:06
1908
Теглар
«Наполи» Марио Руй билан шартномани бекор қилди

«Наполи» чап қанот ҳимоячиси Марио Руй билан хайрлашди. 

Томонлар ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилишди. 

33 ёшли португалиялик август ойи охирида «Наполи»нинг А Серия учун қайдномасидан чиқариб ташланганди. У ўшанда бир қанча трансфер таклифларини рад этган ва клуб четлатганидан кейин базада асосий таркибдан алоҳида машғулот ўтказиб келди. Ҳимоячи жамоага қайтиш учун Италия футболчилари уюшмасига ҳам мурожаат қилди. 

Руй ўтган мавсумда «Наполи» сафида А Серияда 21 та ўйинда майдонга тушган. 2022/23 йилги мавсумда эса неаполликлар билан скудеттони қўлга киритган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар