31.12.2024 11:04
1268
Теглар
Мареска мағлубиятдан сўнг: «Ғалати ўйин. Кўп вазиятлар яратдик ва кўп гол уришимиз мумкин эди»

«Челси» бош мураббийи Энцо Мареска АПЛ 19-туридан ўрин олган «Ипсвич» (0:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Жуда ғалати ўйин. Биз кўп вазиятлар яратдик ва кўп гол уришимиз мумкин эди, лекин рақиб тўпни деярли чизиқдан қайтарди ёки дарвозабон ажойиб сейвларни амалга оширди.

Бундан яхшироқ ҳаракат қилишимиз ва баъзи вазиятларда яхшироқ ҳимояланишимиз мумкин эди.

Пеналти бироз баҳсли, лекин бу пеналти эканлигини тан олишимиз керак.

Охирги ўйинга қараганда 4 та ўзгариш қилдик, чунки барча футболчилар ўйнашга лойиқ. Мавсумнинг биринчи қисмини ҳозирги ҳолатда якунлашимизни ҳеч ким кутмаганди. Биз яхши ҳолатдамиз, лекин бундан ҳам яхшироқ ишлар қила оламиз. Бу — узоқ пойга.

Жоау Феликс ва Нони Мадуэкеда имкониятлар бўлди, шунинг учун гап ҳужумчиларда эмас. Баъзида вазиятлар яратасан, лекин гол уролмайсан.

Биз чемпионлик пойгаси ёки шунга ўхшаш нарсаларга эмас, ҳар бир ўйинга эътибор қаратамиз», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар