31.12.2024 09:38
8791
Теглар
«Лига 1даги ҳимоячилар Роналдуни еб ташлашади» — Адил Рами португалиялик юлдузнинг гапларига жавоб қайтарди

Франциялик собиқ ҳимоячи Адил Рами Globe Soccer Awards-2024 маросимида Саудия про лигасини Лига 1 дан кучлироқ деган Криштиану Роналдунинг гапларига жавоб қайтарди.

«Роналду аҳмоқона гаплар гапиряти. Ажойиб фаолиятга эга бўлса-да, унинг ҳар айтган гапи ҳақиқат бўлавермайди. Менимча, бу реклама эди.

У кичик жамоасини «Монако», «Лилл», «Марсел» ёки «Брест»га қарши ўйинда синаб кўрсин. Лига 1 ҳимоячилари машинадек. Роналду уларга қарши ўйнаса, ем бўлади.

Мен Роналдунинг мухлисиман, аммо у хато қилди. Шундай давом этса, кўпчиликни ўзидан узоқлаштиради», — дейди 2018 йилги жаҳон чемпионати ғолиби.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар