31.12.2024 22:23
3134
Теглар
Кўрфаз кубоги. Ўмон яримфиналда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, финалга чиқди

Форс кўрфази кубоги доирасидаги гуруҳ баҳслар якунига етгач, дастлабки яримфиналда А гуруҳи ғолиб Ўмон миллий жамоаси В гуруҳида 2-ўринни эгаллаган Саудия Арабистонига қарши саф тортди. 

Кувайтдаги учрашувда Ўмон 34-дақиқадаёқ майдонда 10 киши бўлиб қолганига қарамай, Эрве Ренар мураббийлигидаги саудияликлар сон жиҳатдан устун бўлиб, бундан фойдалана олишмади. Аксинча, 74-дақиқада Ал-Алавий ўмонликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 85-дақиқада Ал-Бусаидий иккинчи голни урди. 87-дақиқада саудияликлардан Канноъ фарқни қисқартира олди, холос – 1:2. 90+10-дақиқада эса саудлар ҳам майдонда 10 киши қолиб, ўйинни мағлубият билан якунлашди.

Шу тариқа, Ўмон дастлабки финалчи бўлди. Иккинчи финал ўйини бугун Баҳрайн ва Кувайт ўртасида бўлиб ўтади. Финал 4 январ куни бўлиб ўтади.

Кўрфаз кубоги. Яримфинал
Ўмон – Саудия Арабистони – 2:1
Голлар: Аршад Ал-Алавий 74, Али Ал-Бусаидий 85 – Муҳаммад Канноъ 87.
Четлатишлар: Рабия Ал-Алавий 34 – Абдулла Хавсави 90+10.

Яримфинал. Баҳрайн - Кувайт.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар