31.12.2024 23:38
1312
Теглар
«Истиқлол» Жалолиддин Машарипов билан келишувни 2027 йилгача узайтирганини эълон қилди

Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов Эрон чемпионатидаги фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

«Истиқлол» клуби ўзбекистонлик 31 ёшли яримҳимоячи билан амалдаги келишув 2027 йилга қадар узайтирилганини эълон қилди.

Шу тариқа, Машарипов яна икки йил давомида Теҳрон клуби шарафини ҳимоя қилади.

Аввалроқ, унга Фарғонанинг «Нефтчи» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон чемпионатининг энг қимматбаҳо ўйинчиси Остон Ўрунов ҳам «Персеполис» билан келишувни 2027 йилга қадар узайтирганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар