«Бенфика» Антониу Силва трансфери бўйича «Ювентус»нинг биринчи таклифини рад этди
«Бенфика» «Ювентус»нинг Антониу Силва бўйича таклифини рад этди.
Турин клуби 21 ёшли ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бош мураббий Тиаго Мотта ва спорт директори Кристиано Жунтоли португалияликни ҳимояни кучайтириш учун асосий номзод сифатида кўришмоқда.
Жанлука Ди Марционинг сўзларига кўра, «кекса синьора» Силванинг трансфери бўйича биринчи таклифни юборган: футболчини 30 миллионга сотиб олиш ҳуқуқи билан 5 миллион еврога ижарага олиш, яъни 5+30 млн евро. Аммо Лиссабон клуби бу таклифга рад жавобини берди.
«Ювентус» янги таклиф билан чиқиши кутилмоқда.
Португалия чемпионатининг ушбу мавсумида Силва 7 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар