31.12.2024 11:35
11260
Теглар
«Барселона» Олмо ва Викторни рўйхатдан ўтказиш масаласида яна рад жавобини олди. Фақат бир йўл қолмоқда

«Барселона» яна бир бор Дани Олмони рўйхатдан ўтказа олмади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ суд испаниялик яримҳимоячини мавсумнинг иккинчи қисмига Каталония клуби учун рўйхатдан ўтказишни рад этган, «кўк-анорранглилар» эса бу қарор устидан апелляция беришганди. 

Аммо Барселонанинг 47-сонли биринчи инстанция суди ҳам клубнинг Олмо ва Пау Викторни рўйхатга олиш борасидаги аризасини рад этди.

Энди каталонияликлар «Камп Ноу»даги VIP жойларни сотиш бўйича келишув маъқулланган тақдирдагина футболчиларни мавсумнинг иккинчи қисми учун қўшиб олишлари мумкин бўлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар