31.12.2024 13:56
1531
Теглар
«Барселона» «Арсенал» билан шартномаси тугаётган Томас Партига қизиқмоқда

«Барселона» «Арсенал» яримҳимоячиси Томас Партига қизиқиш билдирмоқда.

Ганалик футболчининг инглиз клуби билан шартномаси 2025 йил ёзида якунига этади.

Mundo Deportivo хабарига кўра, каталонияликлар 31 ёшли таянч яримҳимоячиси билан музокара бошлашмоқчи, бироқ бу трансфер Френки де Йонг «Барселона»ни тарк этган тақдирдагина амалга ошади.

Таъкидланишича, нидерландиялик футболчининг юқори маоши ва «Барса» ҳали ҳам етарли даражада молиявий барқарорликка эришмагани Партининг трансферига тўсқинлик қилиши мумкин.

Бу мавсумда Парти «Арсенал» сафида барча мусобақаларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва худди шунча голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, Томасга Ла Лига бегона эмас. У 2015-2021 йиллар оралиғида «Атлетико»да ўйнаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар