Салоҳ: «Шартномани узайтириш? Бундан йироқмиз. Ҳеч нима ўзгармади»
Муҳаммад Салоҳнинг айтишича, янги шартнома борасида ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ.
Мисрлик вингернинг «Ливерпул» билан амалдаги битими ушбу мавсум охиригача амал қилади.
«Шартнома бўйича музокаралардан йироқмиз. ОАВга ҳеч нарса демоқчи эмасман, чунки кейин ғийбат бошланади, лекин чиндан ҳеч нарса ўзгармади.
Ҳозирда бор эътиборимни жамоага қаратганман ва умид қиламанки, биз Премер-лигада ғалаба қозонамиз», — деди Салоҳ 19-тур доирасида «Вест Ҳэм» устидан қозонилган 5:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар