31.12.2024 00:03
1197
Теглар
Рэшфорд «МЮ»нинг «Нюкасл»га қарши қайдномасидан жой олди

Маркус Рэшфорд 4 ўйинлик танаффусдан кейин яна «Манчестер Юнайтед» таркибига қайтарилди.

Рубен Аморим футболчининг машғулотлардаги ҳаракатларидан қониқмай, англиялик ҳужумчини сўнгги 4та ўйинда қайдномага ҳам киритмаган эди. «Нюкасл»га қарши бугун «Олд Траффорд»да ўтадиган баҳс учун қайдномадан Маркус ҳам ўрин олди. У захира таркибидан жой олган.

Маълумот учун, АПЛ 19-тури доирасидаги «МЮ» - «Нюкасл» учрашуви соат 01:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар