30.12.2024 14:45
939
Теглар
Расман: «Милан» Фонсекани истеъфога чиқарди

Паулу Фонсека «Милан» бош мураббийи лавозимини тарк этди.

Аввалроқ португалиялик мутахассис А Сериянинг 18-туридан ўрин олган «Рома» билан дурангдан (1:1) кейинги матбуот анжуманида раҳбарият унга истеъфо ҳақида хабар берганини тасдиқлаганди.

Фонсека «россонери»ни 2024 йил июнидан бери бошқараётганди. 

Жамоанинг янги бош мураббийи «Порту» собиқ устози Сержиу Консейсау бўлиши кутилмоқда. 

Италия чемпионатининг 18-туридан кейин «Милан» 8-ўринда бормоқда. Жамоа пешқадамлар — «Аталанта» ва «Наполи»дан 14 очкога ортда қолмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар