Пеп: «АПЛ чемпионлигига имкониятмиз йўқ, аммо бизда бошқа мақсадлар бор»
Пеп Гвардиоланинг айтишича, «Манчестер Сити бу мавсумда Премер-лигада ғолиб бўлиш имкониятини йўқотган.
«Шаҳарликлар» 19-турда «Лестер»ни мағлуб этишди (2:0).
«Кайфиятимиз яхшиланди. Аммо 2-бўлимда қийналдик, рақиб яхшироқ ўйнади. 90 дақиқа ўз даражамизни кўрсатишга куч етишмаяпти. Умид қиламанки, янги йилдан кейин ритмга тушиб оламиз.
АПЛни ютишдан жуда узоқмиз. Бизда энди имконият йўқлигини тан оламиз, лекин бошқа мақсадларимиз бор: Англия кубоги, топ-4га кириш. Бунда ғалабалар ёрдам беради», — деди «Сити» устози Sky Sports нашрига берган интервюсида.
«Ман Сити» 31 очко билан АПЛ турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. Бир ўйин кам ўтказган пешқадам «Ливерпул» 14 очко олдинда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар