30.12.2024 14:12
1453
Теглар
«Пахтакор» Достон Ҳамдамов билан шартномани узайтирди

«Пахтакор» вингер Достон Ҳамдамов билан келишувни узайтирди. 

Клуб матбуот хизматининг ёзишича, жамоанинг янги устози Педру Морейра 28 ёшли футболчининг қолишини истади. 

«Аслида шартнома имзолаганимга 10 кун бўлди. Лекин буни бугун эълон қилишларини истагандим. Жамоамиз мухлислари учун кичик совға. Бош мураббий мени ўз жамоасида кўришни истагани қувонтирди. Бунга жавобан Ўзбекистонда қўлга киритган олтин медалларимни яна биттага кўпайтириш устида меҳнат қиламан. Биз билан янги йилда зерикмайсиз деб ўйлайман»,  — дейди Ҳамдамов. 

Осиёнинг 2015 йилдаги энг яхши ёш футболчиси 2019 йилдан бери «шерлар» сафида ўйнайди. У жамоа билан 5 марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар