30.12.2024 21:48
2632
Теглар
Олег Зотеев – «Андижон» футболчисига айланди

2025 йилда Суперлига ва ОЧЛ баҳсларида иштирок этадиган «Андижон» клуби ўз сафини кучайтирмоқда.

«Ўзбек футболида ўз номига ва ўрнига эга бўлган 35 ёшли тажрибали футболчи Олег Зотеев «Андижон» клуби билан шартнома имзолади ва у энди расман «Бургутлар»га айланди», - дейилади клуб хабарида.

2024 йилни «Сўғдиёна»да ўтказган қанот ҳимоячиси Суперлига ва Кубок баҳсларида ҳаммаси бўлиб 30 та учрашувда майдонга тушди. Зотеев ушбу ўйинлар мобайнида 4 та гол урди ва 5 та голли пасни узатган.

Олег фаолияти мобайнида ОКМК, «Бунёдкор», «Локомотив», «Чоннам Драгонс» (Жанубий Корея), «Қизилқум» ва «Сўғдиёна»да тўп сурган.

Ўзбекистон миллий жамоаси сафида 27 та ўйинда майдонга тушган ва 1 та гол муаллифи бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Олег Суперлига-2024 рамзий жамоасидан ўрин олганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар