«Милан» Фонсекага истеъфо ҳақида хабар берди. Янги мураббий ҳам португалиялик бўлади
Паулу Фонсека «Милан» бош мураббийи лавозимини тарк этади.
Португалиялик мутахассис А Сериянинг 18-туридан ўрин олган «Рома» билан дурангдан (1:1) кейинги матбуот анжуманида раҳбарият унга истеъфо ҳақида хабар берганини тасдиқлади.
«Тўғри, мен «Милан»ни тарк этяпман. Бу — ҳаёт. Виждоним тоза, чунки қўлимдан келганини қилдим», — деди 2024 йилнинг июнида тайинланган Фонсека.
Журналист Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, 30 декабрдан «россонери»ни «Порту» собиқ устози Сержиу Консейсау бошқаради.
Италия чемпионатининг 18-туридан кейин «Милан» 8-ўринда бормоқда. Жамоа пешқадамлар — «Аталанта» ва «Наполи»дан 14 очкога ортда қолмоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар