30.12.2024 23:21
3251
Теглар
Ла Лига клублари Антонини «МЮ»дан ижарага олмоқчи

Ла Лиганинг икки клуби «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Антонини ижарага олишга тайёр.

Marca хабарига кўра, Испаниянинг «Бетис» ва «Севиля» клублари Антонини мавсум якунига қадар ижарага олишга тайёр. Ушбу клублар бу борада ўз таклифини «МЮ»га билдирган. Бразилиялик вингернинг маоши катта эканлиги сабабли испан клублари Антони маошининг ярмини инглиз клуби қоплашини истамоқда.

Маълумот учун, 24 ёшли футболчи жорий мавсум АПЛда бор-йўғи 5 та ўйин ўтказган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар