Фабио Каннаваро — «Динамо Загреб» бош мураббийи
Фабио Каннаваро Загребнинг «Динамо»сини бошқарди.
Хорватия клуби Ненад Белицани истеъфога чиқарди ва Италия миллий жамоасининг собиқ ҳимоячисини бош мураббий этиб тайинлади.
Каннаваро жамоага 3 январда келиб қўшилади ва ўша куни расман янги бош мураббий сифатида таништирилади.
51 ёшли мутахассиснинг сўнгги иш жойи «Удинезе» бўлган.
18-турдан кейин «Динамо» Хорватия чемпионатида пелқадам «Риека»дан 7 очкога ортда қолиб, 3-ўринда бормоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар