«Эмполи» Шомуродовни ярим йилга ижарага олмоқчи – Ди Марцио
«Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов қишки трансфер ойнасида бошқа клубга ўтиши кутилмоқда.
Инсайдер Жанлука Ди Марционинг ёзишича, ўзбекистонлик ҳужумчини «Эмполи» клуби Рим жамоасидан ярим йилга ижарага олмоқчи. Элдор мавсум якунига қадар ушбу жамоа сафида тўп суриши мумкин.
Аввалроқ, «Рома» бош мураббийи Клаудио Раниери Шомуродовнинг бошқа клубга ўтишига қарши эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Элдор ўтган икки мавсум давомида «Специя» ва «Каляри» клублари сафида ижара асосида тўп сурганди. У 1-даврада римликлар сафида А Серияда 7 ўйинда битта голга муаллифлик қилди.
Маълумот учун, «Эмполи» 19 очко билан турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар