«Бу ўйин бизни «ўлдирди» — Гвардиола бу мавсумда «Сити»нинг руҳиятига энг катта таъсир қилган баҳсни айтди
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоасининг руҳий ҳолатига энг кўп таъсир қилган ўйин ҳақида гапирди.
«Лестер» устидан ғалаба? Бу — фақат битта ўйин. «Манчестер Юнайтед» билан баҳс («Сити» АПЛ 16-туридаги дербида сўнгги дақиқаларда голлар ўтказиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди) ишончимизни анча сўндирди. Ўша ўйин бизни «ўлдирди», психологик нуқтайи назардан шиддатли баҳс кечганди. Кейин «Астон Вилла» ва «Эвертон» билан қийин ўйинлар бўлди.
Ғалабаларга интилишимиз керак, ҳаёт шундай. Аксарият футболчилар курашга тайёр эканликларини яна бир бор исботлашди», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради Sky Sports.
«Ман Сити» АПЛда 19 ўйинда 31 очко жамғариб, 5-ўринни эгаллаб турибди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар