30.12.2024 16:21
5240
Абдувоҳид Неъматов «Насаф» билан келишувни узайтирди

«Насаф» дарвозабони Абдувоҳид Неъматов 2025 йилги мавсумни ҳам Қарши клубида ўтказадиган бўлди.

«Насаф» футбол клуби моҳир дарвозабон Абдувоҳид Неъматов билан шартномани узайтирди.

Абдувоҳид кейинги мавсумда ҳам жамоамиз дарвозасини қўриқлайди ва кўплаб совринларни қўлга киритишга ёрдам беради. Ҳамкорликнинг узайтирилиши барчамиз учун самарали бўлади деган умиддамиз», - дейилади клуб хабарида.

Аввалроқ, «Насаф» ўз етакчилари билан шартномани узайтириш масаласида келишувга эришишга қийналаётгани ҳақида хабар қилинганди. Янги шартномага кўра, Абдувоҳид Неъматов Суперлиганинг энг кўп маош оладиган ўйинчилардан бирига айланиши кутилмоқда.

Аввалроқ, Қарши клуби Умарбек Эшмуродов ортга қайтгани, Шуҳрат Муҳаммадиев билан келишув узайтирилгани ҳақида маълум қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар