29.12.2024 13:38
1045
Теглар
Жасур Яхшибоев — Қозоғистон чемпионатида мавсумнинг энг чиройли голи муаллифи

Қозоғистон чемпионатида мавсумнинг энг чиройли голи номинациясида ўзбекистонлик футболчи ғолиб бўлди. 

«Ордабаси» ҳужумчиси Жасур Яхшибоевнинг 21-тур доирасида «Астана» (2:4) дарвозасига жаримадан киритган тўпи овоз бериш натижаларига кўра 1-ўринни эгаллади. 

Натижада 27 ёшли футболчи Олег Литвиненко номидаги мукофотни қўлга киритди.

Маълумот учун, Яхшибоев якунланган мавсумда Қозоғистон чемпионатида 17 ўйинда 9 гол уриб, тўпурарлар рўйхатида 4-ўринни эгаллади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар