29.12.2024 19:12
3339
Теглар
U-20 ўртоқлик ўйини. Ўринбоевнинг 88 ва 90-дақиқалардаги голлари Ўзбекистонга Саудия устидан иродали ғалаба келтирди

Осиё Кубогига тайёрланаётган Ўзбекистон U-20 миллий жамоаси Қатардаги йиғин доирасида Саудия Арабистони ёшларига қарши дастлабки ўртоқлик баҳсини ўтказди ва суперкамбэк амалга оширди. 

Арабларнинг 1-бўлимдаги голига Муҳаммадали Ўринбоев сўнгги дақиқаларда дубли билан жавоб берди. 

Жамоалар 3 январ куни яна бир бор беллашишади. 

Ўртоқлик ўйини

Саудия Арабистони U-20 — Ўзбекистон U-20 1:2

29 декабр. Доҳа. «Aspire»

Голлар: Саад Ҳақави (21) — Муҳаммадали Ўринбоев (88, 90).

Ўзбекистон U-20 — Самандар Муратбаев, Диёр Абдуназаров, Саидхон Ҳамидов, Муҳаммадали Зоҳидов, Беҳруз Жуматов, Муҳаммадали Раимов, Оллоберган Каримов, Муродали Усмонов, Нурлан Ибраимов, Муроджон Комилов, Саидумар Саиднуруллаев. 

Захирадан тушганлар: Муҳаммадюсуф Собиров, Наримон Аҳмаджонов, Далер Туҳсанов, Дилшод Абдуллаев, Равшан Хайруллаев, Муҳаммадали Ўринбоев, Рустам Фомин, Асилбек Жумаев, Ғиёс Ризақулов, Амирбек Саидов, Азизбек Тўлқинбеков.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар