29.12.2024 09:33
14124
Роналду «Сити»нинг муаммолари борасида ўз фикрларини билдирди

Криштиану Роналду ҳозирги «Манчестер Сити»да ўйнаса, нима қилиши мумкинлигини айтди.

«Шаҳарликлар» сўнгги 13 та баҳснинг атиги 1 тасида ғалаба қозонди ва Премер-лигада 7-ўринда бормоқда.

«Кийиниш хонасида нима деган бўлардим? Албатта, камроқ гапириб, кўпроқ ишлаган бўлардим. Баъзи ўйинчиларни бурчакка олиб бориб, уларга ўз фикримни айтаман. Буни ҳамманинг олдида қилишим шарт эмас.

Лекин менимча, кучли жамоалар ва кучли футболчилар муаммо нимада эканлигини тушунадиган даражада ақлли. Улар ўзларининг энг яхши ўйинларига қайтишига 100% ишонаман», — деди «Ан Наср» форварди Globe Soccer Awards маросимида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар