29.12.2024 16:46
8504
Теглар
«Реал» Ла Лигада тарихий натижага яқин

«Реал»нинг Ла Лигада 5000 очко тўплашига бир қадам қолди. 

«Қаймоқранглилар»нинг ҳозирда Испания юқори дивизионидаги очколари 4999 тани ташкил этмоқда. 

Ла Лигада очколар сони бўйича кейинги ўринда «Барселона» турибди — 4887. «Атлетико» (4018) кучли учликда. 

Карло Анчелотти жамоаси навбатдаги ўйинни 3 январ куни «Валенсия» майдонида ўтказади ва агар ютқазмаса, Ла Лигада 5000 очко тўплаган дастлабки жамоага айланади. Бу мавсумда «қироллик клуби» 18 ўйиндан кейин 40 очко жамғариб, турнир жадвалида 2-поғонада бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар