Манба: «Фенербаҳче» «Ман Сити» яримҳимоячисига ҳафтасига 250 минг фунт маош таклиф қилишга тайёр
«Фенербаҳче» «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Кевин Де Брюйнега қизиқмоқда.
Истанбул клуби белгиялик футболчига ҳафтасига 250 минг фунт маош таклиф қилишга тайёр, деб хабар беради The Times.
Манбага кўра, «шаҳарликлар» 33 ёшли ҳавбек билан келаси ёзда якунланадиган шартномани яна бир йилга узайтиришни истисно этишмаяпти, бироқ Кевин бунинг учун ҳамон юқори савиядаги ўйин намойиш этишга қодир эканини исботлаши керак.
Де Брюйнега «Фенербаҳче»дан ташқари МЛС ва Саудия Арабистони клубларидан ҳам таклифлар бор.
Бу мавсумда яримҳимоячи барча мусобақаларда 16 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди ва худди шунча голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг баҳоси 35 млн еврони ташкил қилади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар