29.12.2024 18:06
1680
Теглар
Liverpool Echo: Трент «Ливерпул» раҳбариятига «Реал»га ўтиш истаги ҳақида гапирмаган

Англиянинг Liverpool Echo нашри «Ливерпул» ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александер-Арнолд борасида Marcaʼда чиққан хабарни рад этди. 

Аввалроқ испан нашри англиялик футболчининг мерсисайдликлар раҳбариятига ёзда «Реал»га ўтиш истаги ҳақида айтганини ёзганди. 

Аммо Liverpool Echoʼга кўра, ёзда шартномаси тугайдиган 26 ёшли ҳимоячининг келажаги ноаниқлигича қолмоқда.

Бу мавсумда Трент барча мусобақаларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, унинг баҳоси 75 млн еврони ташкил қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар