29.12.2024 12:15
10391
Теглар
Лига 1 Саудия пролигаси Франция чемпионатидан қийинроқлигини айтган Роналдуга киноя билан жавоб берди

Лига 1 Криштиану Роналдунинг сўзларига киноя билан жавоб берди.

Португалия миллий жамоаси ва «Ан Наср» клуби ҳужумчиси Саудия Арабистони лигаси Франция чемпионатига қараганда қийинроқ эканлигини ва бунга асосий сабаблардан бири сифатида 38-40 даража иссиқда ўйнаш заруратини айтганди.

Лига 1нинг испан тилидаги Twitter саҳифаси бунга жавобан Лионел Мессининг Қатарда бўлиб ўтган 2022 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққанидан сўнг кубокка тегаётгани акс этган суратни жойлаштирди.

«Лео Месси 38 даража иссиқда ўйнаганди», — дейилади хабарда эчки смайлиги (GOAT — барча даврларнинг энг яхши футболчиси) билан.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар