29.12.2024 21:29
4871
Теглар
АПЛ. «Сити» 4 ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйди, Ҳоланд ҳам гол урди

Англия чемпионатининг 19-турида «Манчестер Сити» сафарда «Лестер»ни мағлуб этиб, 4 ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйди.  

«Шаҳарликлар»дан Савио гол+ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди, Ҳоланд эса 3 ўйинлик голсиз сериясига барҳам берди. 

Бу баҳс Гвардиола учун «Сити» бошқарувидаги 500-ўйин бўлди. 

Амалдаги чемпион очколарини 31 тага етказиб, ҳозирча 5-ўринга чиқиб олди. Ван Нистелрой жамоаси 14 очко билан 18-поғонада қолди. 

АПЛ. 19-тур

Лестер — Манчестер Сити 0:2

29 декабр, «Кинг Пауэр»

Голлар: Савио (21), Ҳоланд (73).

Лестер – Столярчик, Кристиансен, Вестергор, Коуди (Околи, 85), Жастин (Чоудури, 70), Сумаре, Уинкс (Дака, 85), Мавидиди (Алвес, 90), Ал Ҳаннус, Буонанотте, Варди.

Манчестер Сити – Ортега, Гвардиол, Аке (Уокер, 70), Аканжи, Люис, Ковачич, Силва, де Брюйне, Фоден (Макати, 66), Савио, Ҳоланд.

Огоҳлантиришлар: Сумаре (56), Ал Ҳаннус (65), Ортега (78).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар