28.12.2024 17:56
2695
Теглар
Роналду: «Ёш футболчилар билан беллашиш ёқади»

«Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду ёш ўйинчилар билан беллашишни ёқтиришини айтди.

«Менга ёшлар билан беллашиш ёқади. Улар мотивациямизга айланади. Бизни тезлик, зарбалар ва ҳатто жисмоний жиҳатдан солиштиришади.

Улар тинмай ишлашда давом этишлари мумкин, лекин жисмонан мендан кучли бўла олишмайди (кулади).

Ҳазиллашяпман. Уларнинг фаолиятини кузатишни яхши кўраман», — дейди португалиялик футболчи.

39 ёшли Роналду 27 декабр куни Globe Soccer Awards-2024 маросимида яқин шарқнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар