«Насаф» Шуҳрат Муҳаммадиев билан шартномани узайтирди
Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони «Насаф» асосий таркибдан дастлабки ўйинчиси билан келишув узайтирилганини эълон қилди.
«Насаф» футбол клуби Шуҳрат Муҳаммадиев билан шартномани узайтирди. Шуҳрат жамоамиз билан бир йиллик шартномага имзо чекди. Маҳоратли ҳимоячи 2025 йил охиригача жамоамиз шарафини ҳимоя қилади. Янги мавсумдаги ҳамкорлик ҳам жорий йилдаги каби Шуҳрат ва жамоамиз учун самарали бўлади деган умиддамиз», - дейилади клуб хабарида.
Қайд этиш жоиз, бунгача Қарши клуби жамоанинг асосий таркиб ўйинчилари билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Аввалроқ, клуб Умарбек Эшмуродовнинг Малайзия чемпионатидан Қарши жамоасига қайтганини эълон қилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар