Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед»ни аквариумга қиёслаб, клубдаги муаммолар ҳақида фикрини билдирди.
«АПЛ – дунёнинг энг қийин чемпионати. Ҳамма жамоалар кучли, ҳамма футболчилар жанговар. Футбол ўзгарди, энди осон ўйинлар қолмади.
Мен буни бир ярим йил олдин айтганман ва яна айтаман: «МЮ»да муаммо фақат мураббийларда эмас.
Мен ҳар доим шундай мисол келтираман: бу аквариумга ўхшайди. Агар унда бирорта хаста балиқ бўлса, уни олиб чиқиб даволаб қайтарсангиз, у яна касал бўлади. «Манчестер Юнайтед»даги муаммо ҳам худди шундай. Масала фақат мураббийда эмас, бу муаммо анча каттароқ.
100 фоизга аминман, муаммолар ҳал қилинмаган. Агар мен клуб эгаси бўлсам, барчасини тўғрилаб, ҳозирда ёмон ҳолатда бўлган нарсаларни ўзгартираман», – деди «Ан-Наср» ва Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси собиқ клубидаги вазият ҳақида.