28.12.2024 10:05
2075
Теглар
Марко Станоевич «Динамо»га ўтди

Суперлига-2025 мавсуми олдидан таркибини кучайтираётган «Динамо» жамоаси навбатдаги футболчи билан шартнома имзолаганини маълум қилди.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, ўтган йиллар давомида «Насаф» клубидаги ўйинлари орқали мухлисларга танилган Марко Станоевич «Динамо» жамоаси аъзосига айланди. Сербиялик тажрибали яримҳимоячи билан бир йиллик шартнома имзоланган. У жамоа сафига эркин агент мақомида қўшилди. Марко «Динамо»нинг январ ойи бошида Тошкентда ўтказиладиган йиғинига келиб қўшилади.

Маълумот учун, Станоевич Суперлига 2024 йилги мавсумида 24 ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилган ва якунда Ўзбекистон чемпиони бўлди. Марко ОЧЛ жорий мавсумида ҳам 6 ўйинда тўп сурди. У Суперлигада жами 111 ўйинда 15та голга муаллифлик қилган. ОЧЛда ҳам жами 5та гол киритган.
Аввалроқ, «Насаф» Марко Станоевич ўрнига «Динамо»дан Ратиньони таклиф этмоқчи экани хабар қилинганди. Бразилиялик яримҳимоячи ҳам Самарқанд клубида қоладиган бўлган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар