28.12.2024 18:42
829
Теглар
«Бухоро» дастлабки трансферини эълон қилди

«Сўғдиёна»ни тарк этган ҳимоячи Сардор Қулматов фаолиятини «Бухоро» клубида давом эттиради.

«Жамоамиз мураббийлари янги мавсум учун таркибни кучайтириш мақсадида маҳоратли ҳимоячи Сардор Кулматов билан шартнома имзолади», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, якунига етган 2024 йилда футболчи мавсумни Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубида ўтказиб, Суперлигада 14 ўйинда майдонга тушган. Бунгача футболчи Малайзиянинг «Тренгану» жамоасида тўп сурган.

Маълумот учун, Қулматов – Улуғбек Бақоев мураббийлигидаги жамоанинг дастлабки трансферига айланди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар