Балотелли икки ойлик фаолиятидан кейин «Женоа»ни тарк этиши мумкин
Марио Балотелли қишки трансфер ойнасида «Женоа»ни тарк этиши мумкин.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, италиялик ҳужумчига Мексиканинг «Крус Асул» клуби қизиқиш билдирмоқда. RTI Esporte томонлар ўртасидаги музокаралар илғор босқичда эканини қайд этган.
Балотелли октябр ойининг охирида «Женоа» сафига эркин агент сифатида қўшилганди. 34 ёшли футболчи бу давр ичида А Серияда 6 та ўйинда майдонга тушиб, 56 дақиқа ўйнади ва гол ура олмади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар