Ямал – «Йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси» соврини билан тақдирланди
Бугун, 27 декабр куни Дубайда бўлиб ўтган Globe Soccer Awards тақдирлаш маросимида Ламин Ямал ҳам совринга эга чиқди.
«Барселона» ва Испания миллий жамоаси вингери Globe Soccer Awards маросимида «Йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси» номинациясида ғолиб бўлди.
17 ёшли футболчидан ташқари, бу соврин учун Пау Кубарси (Испания миллий жамоаси, «Барселона»), Алехандро Гарначо (Аргентина миллий жамоаси, «Манчестер Юнайтед»), Арда Гюлер (Туркия миллий жамоаси, «Реал»)
Кобби Майну (Англия миллий жамоаси, «Манчестер Юнайтед»), Савио Морейра (Бразилия миллий жамоаси, «Манчестер Сити») ва Кенан Йилдиз (Туркия терма жамоаси, «Ювентус») даъвогарлик қилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар