Винисиус Жуниор Globe Soccer Awards маросимида йилнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинди.
«Реал» клуби ва Бразилия миллий жамоаси форварди Дубайда ўтказилган маросимда ушбу нуфузли соврин билан тақдирланди.
Ундан ташқари, соврин учун қуйидаги футболчилар ҳам даъвогарлик қилган эди:
Жуд Беллингҳем («Реал»)
Антуан Гризманн («Атлетико»)
Виктор Дьокереш («Спортинг»)
Эрлинг Ҳоланд («Манчестер Сити»)
Ҳарри Кейн («Бавария»)
Тони Кроос («Реал»)
Роберт Левандовски («Барселона»)
Адемола Лукман («Аталанта»)
Лаутаро Мартинес («Интер»)
Килиан Мбаппе («Реал»)
Лионел Месси («Интер Майами»)
Коул Палмер («Челси»)
Родри («Манчестер Сити»)
Криштиану Роналду («Ан-Наср»)
Муҳаммад Салоҳ («Ливерпул»)
Ламин Ямал («Барселона»).
Аввалроқ, Винисиус ФИФА томонидан ҳам йилнинг энг яхши ўйинчиси сифатида тақдирланган эди.