Умиджон Эргашев «Насаф»дан «Навбаҳор»га ўтди
Якунланган мавсумда «Насаф» таркибида Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган дарвозабон Умиджон Эргашев «Навбаҳор» билан шартнома имзолади.
Мазкур посбон 1999 йил 20 куни Самарқанд вилоятида туғилган. У «Насаф» клуби тарбияланувчиси саналади. Қаршиликларнинг турли ёш тоифаларидаги жамоаларида тўп тепган, 2017 йилдан «аждарлар»нинг асосий таркиби дарвозасини қўриқлашни бошлаган.
«Умиджон Эргашев Ўзбекистоннинг турли ёш тоифаларидаги жамоаларида ўйнаган, 2020 йилдан миллий терма жамоамизга номзод футболчи.
Биз жамоамизнинг янги дарвозабонига «Навбаҳор»да омад ёр бўлиб, «лочинлар»нинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз», - дейилади клуб хабарида.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар