«Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот АПЛ 18-туридан ўрин олган «Лестер»га (3:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу ғалати туюлади, лекин биз ўйинни жуда яхши бошладик. Аммо кейин вазиятни етарлича баҳоламаганимиз учун рақиб гол урди. Бундай ҳолатларда ўйинга қайтиш учун жуда кўп меҳнат қилиш керак ва бу бизга кўп ёрдам берди. Танаффус олдидан ҳисобни тенглаштирдик.
Сўнгги ўйинларда ҳар бир вазиятдан кейин тўп ўтказиб юборяпмиз. Менимча, иккинчи бўлимда «Лестер»да фақат бир имконият бўлди, аммо бундан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Биз етарлича вазиятлар яратдик, аммо 0:1 ҳисобида ютқазаётганимиз учун ўйин натижаси шубҳа остида эди.
Чемпионлик учун курашда фавортлигимиз? Бу — бироз зерикарли жавоб, лекин мураббий ҳар бир ўйинга бошқалардан фарқли қарайди — ўзингиз биласиз, ҳали қанча ўйинлар бор. Бу ерда жуда юқори сифатли жамоалар кўп.
Агар Эредивизи бўлганида, «ҳа, фаворитлигимиз ҳақиқат» деб айтган бўлардим», — дея нидерландиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради BBC.
«Ливерпул» 42 очко билан пешқадамлик қилмоқда ва 2-ўриндаги «Челси»ни 7 очкога ортда қолдирмоқда. Шунингдек, мерсисайдликлар захирасида бир ўйин ҳам бор.