Роналду Globe Soccer Awards маросимида барча даврларнинг энг яхши тўпурари соврини билан тақдирланди
Криштиану Роналду статистик ютуқлари учун махсус соврин олди.
39 ёшли ҳужумчи Globe Soccer Awards тақдимотида «Барча даврларнинг энг яхши тўпурари» сифатида тан олиниб, совринга эга чиқди.
2024 йилда португалиялик 39 ёшли футболчи фаолиятидаги голлар сонини 900талик довондан оширди. Айни дамда унинг ҳисобида 916та гол бор: клублар сафида – 781, миллий жамоа сафида – 135та гол.
Маълумот учун, Роналду фаолияти давомида «Спортинг», «Манчестер Юнайтед», «Реал», «Ювентус» ва ҳозирда «Ан-Наср» шарафини ҳимоя қилмоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар