«Реал» ўз стадиони номини «Бернабеу» деб, яъни «Сантияго»сиз ёзишни бошлади
«Реал» «Бернабеу» стадиони номи ёзилганида «Сантияго» сўзини қўшишни тўхтатди.
Маrca хабарига кўра, Мадрид клуби энди ўз стадионини «Сантияго Бернабеу» эмас, оддийгина «Бернабеу» (фақат фамилия билан) деб аташга ҳаракат қилмоқда.
«Реал»нинг собиқ ҳужумчиси, мураббийи ва президентининг исми стадион сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари номида тилга олинмаган. Стадион сафари ҳам «Бернабеу тури» деб аталади ва клуб Рождествога совға қилган стадион макетларида ҳам фақат «Бернабеу» номи кўрсатилган.
Ҳозирча стадион номининг ўзгариши расман содир бўлмади, фақат маркетингда қўлланилмоқда. Стадион номининг расман ўзгариши фақат «Реал» вакилларининг кенгашида амалга оширилиши мумкин.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар