27.12.2024 09:55
1602
Теглар
Пеп: «Бизда шундай давр: кўп вазиятлар яратамиз, аммо рақиб илк ҳужумдаёқ гол уради»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 18-туридан ўрин олган «Эвертон» (1:1) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. 

«Жуда яхши ўйнадик. Аммо ҳозир жамоамиз қуйидаги сценарий содир бўладиган даврда: вазиятлар яратамиз, лекин рақиб дарвозамизга биринчи марта яқинлашган заҳоти тўп ўтказиб юборамиз. Шунинг учун ишлашда давом этамиз.

«Эвертон»дек рақибга қарши жуда яхши ўйин — ҳужум ва ҳимоя нуқтайи назаридан ҳам. Кўп марта жарима майдончаси ташқарисидан зарба бердик, аммо ўзимиз хоҳлаган натижага эриша олмадик.

Энди тикланиб, кейинги ўйинни энг яхши кайфиятда ўтказишимиз керак», — дея каталониялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар