Палмер бир календар йилидаги голлар сони бўйича «Челси» рекордчисига айланди
Коул бир календар йилидаги голлар сони бўйича «Челси» рекордини ўрнатди.
«Кўклар» яримҳимоячиси АПЛнинг 18-туридаги «Фулҳэм» (1:2) билан ўйинда жамоасининг ягона тўпини киритди.
Англиялик футболчи 2024 йил бошидан бери Лондон клуби учун 26 та гол урди ва 2001 йилда Жимми Флойд Ҳасселбайнк томонидан ўрнатилган рекордни (25 гол) янгилади.
Аввалроқ Палмер бир календар йилидаги гол+ассистлар сони бўйича ҳам нидерландиялик собиқ ҳужумчининг натижасини яхшилаганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар