27.12.2024 19:38
1577
Теглар
«Насаф» Умарбек Эшмуродов жамоага қайтганини эълон қилди

«Насаф» клуби 2025 йилги мавсуми олдидан дастлабки трансферини эълон қилди.

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Умарбек Эшмуродов бир йиллик танаффусдан кейин «Насаф»га қайтди.

«2017-2023 йилларда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган, ўтган мавсумда Малайзиянинг «Селангор» жамоасини ҳимоя қилган тажрибали ҳимоячи Умарбек Эшмуродов «Насаф»га қайтди. Умарбек жамоамиз билан бир йиллик шартномага имзо чекди. Умарбек жамоамиз билан кўплаб совринларни қўлга киритган. Ишонамизки, ушбу ҳамкорлик ҳам ҳар иккала томон учун ҳам самарали бўлади. Ўз уйинга хуш келибсан, Умарбек!», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, 32 ёшли ҳимоячи якунланган мавсумда «Селенгор» клуби сафида Малайзия Суперлигасида 12 ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар