27.12.2024 20:49
1535
Теглар
«МЮ» Осимҳен бўйича сўров жўнатди. «Галатасарой» мавсум якунигача уни қўйиб юбормоқчи эмас

«Манчестер Юнайтед» қишки трансфер ойнасида Виктор Осимҳенни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

TEAMtalk хабарига кўра, манчестерликлар нигериялик ҳужумчи бўйича «Наполи»га сўров жўнатган. Ҳуқуқий жиҳатдан Неапол клубига тегишли бўлган форвард «Галатасарой»га бир йиллик ижарага берилган. Турк клуби Осимҳенни қишда қўйиб юбормоқчи эмас ва ижара муддати якунига қадар ўйнатмоқчи. Нигериялик ҳужумчи ҳам келажаги масаласида мавсум якунида аниқ қарорга келмоқчи. Унинг «Наполи» билан шартномаси 2026 йил ёзигача амал қилади.

Маълумот учун, Осимҳен жорий мавсум Туркия чемпионатида 11 ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар