27.12.2024 18:20
1337
Теглар
Мхитарян 12-маротаба Арманистонда йил футболчиси деб топилди

Генрих Мхитарян Эдуард Сперцянни ортда қолдириб, Арманистоннинг йил футболчиси деб топилди.

«Интер» яримҳимоячиси йил якунлари бўйича 12-маротаба Арманистоннинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди.

Овоз бериш якунларига кўра, «Слован» аъзоси Тигран Барсегян 2-ўрин, «Краснодар» вакили Эдуард Сперцян 3-ўринни эгаллади.

Арманистоннинг 2024 йилдаги энг яхши мураббийи дея «Пюник» бош мураббийи Егише Меликян тан олинди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар