Бугун, Дубайда Globe Soccer Awards 2024 тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Винисиус Жуниор Globe Soccer Awards маросимида йилнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинди.
«Реал» клуби ва Бразилия миллий жамоаси форварди Дубайда ўтказилган маросимда ушбу нуфузли соврин билан тақдирланди.
Ундан ташқари, соврин учун қуйидаги футболчилар ҳам даъвогарлик қилган эди:
Жуд Беллингҳем («Реал»), Антуан Гризманн («Атлетико»), Виктор Дьокереш («Спортинг»), Эрлинг Ҳоланд («Манчестер Сити»), Ҳарри Кейн («Бавария»), Тони Кроос («Реал»), Роберт Левандовски («Барселона»), Адемола Лукман («Аталанта»), Лаутаро Мартинес («Интер»), Килиан Мбаппе («Реал»), Лионел Месси («Интер Майами»), Коул Палмер («Челси»), Родри («Манчестер Сити»), Криштиану Роналду («Ан-Наср»), Муҳаммад Салоҳ («Ливерпул»), Ламин Ямал («Барселона»).
«Барселона» ва Испания миллий жамоаси вингери Globe Soccer Awards маросимида «Йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси» номинациясида ғолиб бўлди.
17 ёшли футболчидан ташқари, бу соврин учун Пау Кубарси (Испания миллий жамоаси, «Барселона»), Алехандро Гарначо (Аргентина миллий жамоаси, «Манчестер Юнайтед»), Арда Гюлер (Туркия миллий жамоаси, «Реал»)
Кобби Майну (Англия миллий жамоаси, «Манчестер Юнайтед»), Савио Морейра (Бразилия миллий жамоаси, «Манчестер Сити») ва Кенан Йилдиз (Туркия терма жамоаси, «Ювентус») даъвогарлик қилганди.
Йилнинг энг яхши мураббийи дея Карло Анчелотти («Реал») топилди. Ундан ташқари, Пеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Хаби Алонсо («Байер»), Симоне Индзаги («Интер») ва Микель Артета («Арсенал») ҳам совринга даъвогарлик қилганди.
Йилнинг энг яхши клуби дея «Реал» тақдирланди. Испан жамоаси «Манчестер Сити», «Интер», «Ал-Аҳли» ва «Спортинг»ни ортда қолдирди.
Яқин Шарқнинг энг яхши футболчиси номинациясида эса Криштиану Роналду тенгсиз деб эълон қилинди. «Ан-Наср» форварди Риёд Маҳрез («Ал-Аҳли»), Сергей Милинкович-Савич («Ал-Ҳилол») ва Салим Ад-Досари («Ал-Ҳилол») сингари ўйинчиларни ортда қолдирди.