«Барселона» яримҳимоячиси Дани Олмо қишки трансфер ойнасида Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин.
Daily Mail хабарига кўра, футболчининг агенти Энди Бара Манчестерга келган. У 26 ёшли испаниялик вингернинг эҳтимолий трансфери бўйича иш олиб бораётган бўлиши мумкин.
Олмо ёзда «Лейпциг»дан Каталония клубига ўтган бўлса-да, Ла Лиганинг «Барселона»га қўйган молиявий чекловлари сабабли Дани фақатгина йил охиригача вақтинчалик келишув асосида рўйхатга олинганди. Клуб уни бу муддат ичида регистрациядан ўтказа олмагани учун Олмо январда эркин агент сифатида жамоани тарк этиши мумкин бўлади.
Нашр хабарига кўра, «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» испан ўйинчисига қизиқиш билдирмоқда. Шунга қарамай, Олмо ҳозирча «Барса»да қолишни истамоқда.