26.12.2024 13:16
2469
Салоҳ «Ливерпул» билан шартномани узайтиришга яқин

«Ливерпул» Муҳаммад Салоҳ билан янги шартнома имзолашга яқин турибди. Янги битим яна бир йилга узайтириш имконияти билан 2027 йилгача амал қилади. Бу ҳақда таниқли журналист ва инсайдер Николо Скира хабар берди.

Мисрлик вингер «Ливерпул»да 2017 йилнинг ёзидан буён ўйнамоқда. У мерсисайд клуби таркибида АПЛ, ички кубоклар, Чемпионлар Лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.

Аввалроқ Салоҳ АПЛнинг кетма-кет тўрт мавсумида камида 10 тадан гол ва ассист қайд этган биринчи футболчига айланганди. 

Умуман олганда, бу мавсумда 32 ёшли ҳужумчи «Ливерпул» сафида барча турнирлар доирасида 24 та ўйин ўтказиб, 18 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар