26.12.2024 17:51
1504
Теглар
Никола Лазаревич –  «Қизилқум» жамоаси бош мураббийи

«Қизилқум» жамоаси 2025 йилги мавсум олдидан мураббийлар штабида ўзгариш қилди.

«Қизилқум» жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Навоийлик футбол ишқибозларига яхши таниш бўлган сербиялик мутахассис Никола Лазаревич клуб билан 1 йиллик битимга имзо чекди. У 2025 йил мавсум сўнггига қадар жамоани бошқаради», - дейилади Навоий клуби хабарида.

Эслатиб ўтамиз, сербиялик ушбу мутахассис 2022 йилги мавсумда ҳам «Қизилқум»ни бошқарган ва клуб билан Суперлигада 5-ўринни қўлга киритган. У ўтган йиллар давомида Тожикистон чемпионатида фаолият юритди.

Аввалроқ, Навоий клуби жамоа бош мураббийи Жамшид Саидовни истеъфога чиқарганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар